Сўнгги янгиликлар
Фарғонада 14 ёшли қиз бильярдхонада зўрланди. 4 нафар гумонланувчилар қўлга олинган
АҚШ Венесуэлада нефть объектларини ҳимоя қилиш учун махсус элита жангчиларини жалб қилмоқчи
“Янги банк” фаолияти тўхтатилди. Омонатчиларга пулни ким қайтаради?
Махсус рейд. Тошкентда экологияга катта хавф туғдирган завод бошқа ҳудудга кўчирилади
ДХХ “Choco-Pie” ва “Pankie” ширинликлари ичига наркотик моддаларини яширган жиноий гуруҳни қўлга олди
Таиландда поезд ва қурилиш крани тўқнашди. Қурбонлар бор
Тиббиётда инқилоб. Ўзбек олимлари ақлли гидрогелни яратди
“Гренландия бу — халқники” — Еврокомиссия раиси Трампга ишора қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш ва чиқиндиларни қайта ишлаш масалалари бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади. Йиғилишда қиш мавсумига тайёргарлик ва ёнгин хавфсизлиги масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Йиғилишда Тошкентдаги ҳаво ифлосланишини камайтириш ва манбаларини назорат қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Сув ва ҳаво таъминоти, шаҳар кўчалари намланиши, ариқлар ва фаввораларни тозалаш, реидлар ва профилактика ишларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мамлакатда 6 та ҳудудда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳалари бошланган, аммо бошқа ҳудудларда ҳам шунга ўхшаш саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди. 2030-йилга қадар маиший чиқинди полигонларини 50 фоизга қисқартириш мақсад қилинган.
Шунингдек, полигонлар атрофида “яшил белбоғ”лар яратиш, дарахт ва кўчат экиш, ҳамда уларни экологик хавфсиз ҳудудларга айлантириш ишлари режалаштирилди. 2026 йилдан бу ишларни молиялаштириш учун республика бюджетидан ҳар йили камида 150 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.
Йиғилишда ёнгин хавфсизлиги ва коммунал хизматлар ишини мувофиқлаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. 44 мингдан ортиқ кўп қаватли биноларда ёнгин хавфсизлиги ҳолати текширилиши, фавқулодда вазиятларга тайёрлик тизими такомиллаштирилиши ва барча коммунал хизматлар ФВВ диспетчерлик тизимига боғланиши топширилди.