Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
«Аёллар овози: зўравонликдан реабилитациягача» номли тадқиқот 867 нафар зўравонликка учраган аёлларни қамраб олиб, уларга нисбатан зўравонлик шакллари, руҳий оқибатлари ва мавжуд ҳимоя механизмларининг самарадорлигини таҳлил қилди.
Тадқиқот натижаларига кўра, аёлларга нисбатан зўравонлик кўпинча такрорланувчи ва кўп қиррали муаммо ҳисобланади. Аёлларнинг 69 фоизи ҳимоя ордери олишдан олдин узоқ вақт зўравонликка чидаб келган, 70 фоиздан ортиғи эса мунтазам равишда зўравонликка учраганини билдирган. Шунингдек, 22,9 фоиз ҳолатда ҳаётга таҳдид — пичоқ, ўқталиши ёки ўлдиришга уриниш содир бўлган, қарийб 20 фоиз аёл эса мунтазам жинсий мажбурланишни бошдан кечирган.
Руҳий саломатликқа таъсири ҳам оғир бўлиб, аёлларнинг қарийб тўртдан уч қисми сўнгги ойда стресс, асабийлашиш ёки тушкунлик ҳолатларини бошдан кечирган, ҳар бешинчи аёл эса ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаган. Болалар масаласига кўра, аёлларнинг 63 фоизи фарзандлари камида бир марта зўравонликка гувоҳ бўлганини маълум қилган.
Иқтисодий мустақиллик ҳам муаммо бўлиб, аёлларнинг тўртдан бир қисми даромад манбаига эга эмас, ҳар учинчи аёл эса ўз даромадидан мустақил фойдаланмайди. Шу билан бирга, ҳимоя тизими — ҳимоя ордерлари, тиббий ёрдам ва реабилитация марказлари аёллар томонидан ижобий баҳоланган, кўпчиликда зўравонлик тўхтаган ёки камайган.
Ҳисоботда ижтимоий меъёрлар ва оиладаги гендер зиддиятлари ҳам қайд этилган: зўравонликка учраган аёлларнинг 27 фоизи оиладаги қарашлар аёлларнинг айбдорлигига ишора қилишини билдирган.
Тадқиқот аёлларга нисбатан зўравонликнинг кенг тарқалгани ва ижтимоий ҳимоя механизмларининг аҳамиятини яққол кўрсатди.