Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, 15 декабрь куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида об-ҳаво ўзгариб, ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Синоптиклар прогнозига кўра, Тошкент шаҳрида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, айрим пайтларда қорга айланиши эҳтимоли бор. Кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади, ҳаво ҳарорати кечаси 1–3, кундузи 3–5 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво асосан қуруқ бўлиб, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси ҳаво ҳарорати 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди, туман эҳтимоли сақланиб қолади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, баъзи жойларда эса қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0–5 даража илиқ атрофида бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 5–10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик кузатилиб, айрим ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик вақти-вақти билан кучайиши мумкин. Айрим ҳудудларда қор кўчиши хавфи мавжуд. Ҳаво ҳарорати 0–5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.