Сўнгги янгиликлар
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
Президентнинг 2025 йил 11 декабрдаги ПҚ–371-сон қарори билан ахборот ва рақамли технологиялар соҳаларида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Махсус ваколатли орган ва “Рақамли назорат” платформаси орқали соҳада мониторинг ва назорат самарадорлиги оширилади.
Рақамли технологиялар ва телекоммуникациялар соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш асосий чоралари қуйидагилар:
– Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси ахборотлаштириш, телекоммуникациялар, почта алоқаси ва рақамли технологиялар соҳаларида давлат назоратини амалга ошириш учун махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
– Омма воситалари рўйхатга олиниши ҳамда улар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши мониторинг ва назорат қилинади.
– Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тизими йўлга қўйилади.
2027 йил 1 январгача ишга тушириладиган “Рақамли назорат” платформаси қуйидаги вазифаларни бажаради:
– Аҳоли истиқомат қилаётган, жумладан олис ва чекка ҳудудлардаги рақамли технологиялар ва телекоммуникациялар соҳаларида кўрсатилаётган хизматларни мониторинг қилиш.
– Ахборот тизимлари, ресурслари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларида юзага келган узилиш ёки тўхталиш ҳолати бўйича тегишли чоралар кўриш.
– Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар тезкор кўриб чиқилишини ташкил этиш.