Сўнгги янгиликлар
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Президентнинг 2025 йил 11 декабрдаги 373-сон қарори билан паралимпия спорт турларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Унга кўра, ногиронлиги бўлган шахслар учун спортга қизиқишни ошириш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва терма жамоаларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади.
Қарорга кўра, паралимпия спорт турларини (параенгил атлетика, парадзюдо, паратаэквондо, парасузиш, парапауэрлифтинг, параўқ отиш) ривожлантиришнинг асосий мақсадлари қуйидагилар:
– Ногиронлиги бўлган шахсларнинг паралимпия спорт турларига қизиқишини ошириш ва зарур шарт-шароитларни яратиш.
– Терма жамоалар учун спорт захирасини яратиш, иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олишнинг рақамлаштирилган тизимини жорий қилиш.
Паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлашнинг такомиллаштирилган тартиби:
– Ногиронлиги бўлган шахсларнинг имконияти ва қизиқишига қараб, уларнинг бошқа соғлом спорт гуруҳларида ҳам шуғулланиши ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишига шароит яратилади.
– Ҳақиқий талабдан келиб чиқиб, ҳар бир ҳудудда айрим давлат спорт мактаблари паралимпия спорт турларига ихтисослаштирилади.
– Паралимпиячиларни тайёрлашда уларнинг ногиронлик тоифаси (классификацияси) барвақт аниқланади.
– Паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг пухта тайёргарлигини таъминлаш учун ҳар бир спорт тури бўйича алоҳида спорт базалари бириктирилади.