Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза юборди
Бу ҳақда УФА ўз расмий телеграм каналида хабар берди.
"ФИФА 2027 йилда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлигига номзодларни кўриб чиқишни бошлади. Сўнгги йилларда туркийзабон мамлакатларда футбол соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шароитлар ҳамда халқаро майдондаги нуфуздан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ва Озарбайжон футбол уюшмалари ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбонлигини юқори савияда ўтказишга ишонч билдирган ҳолда ўз қўшма номзодини илгари сурди.
Бугунги кунда Озарбайжон билан бирга Ўзбекистон ҳам нуфузли мусобақани қабул қилишга ҳар томонлама тайёр. Сўнгги йилларда стадионлар халқаро стандартларга мос равишда тартибга келтирилди. Қўшимча равишда, Осиёнинг U-20, U-23 турнирлари, Марказий Осиё тарихида илк бор ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионати мезбонлиги катта тажриба вазифасини ўтади. Ушбу мезбонлик ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан тарихдаги энг яхши мундиал сифатида эътироф этилди.
Юртимиз ҳар доимгидек ўзининг меҳмондўстлиги, профессионал ёндашуви, футболга фидойилиги ва, албатта, футболсевар мухлисларнинг меҳри билан бутун дунё эътиборини қозонишга тайёр", деб ёзади УФА расмий телеграм канали.