Сўнгги янгиликлар
Навоийда қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Тошкентда хусусий клиникада бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди
Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
"Strongmen Games": Кучлилар аниқланди
12-13 июнь кунлари Хива шаҳрида «Паҳлавон Маҳмуд — Strongmen games» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.
Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур турнир Хива шаҳрида 5-маротаба ўтказилди. Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги, Туризм Қўмитаси, Халқаро Стронгмен Федерацияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган.
Хусусан, бу йилги баҳсларда 20 та мамлакатдан 22 нафар баҳодирлар қатнашди. Австралия, Эрон, Миср, Хитой, Покистон, Греция, Туркия, Ҳиндистон, Литва, Грузия, Озарбайжон, Чехия, Испания, Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатлар шулар жумласидан.
Жорий йилги Паҳлавон Маҳмуд ҳотирасига бағишланган «Strongmen games» бўйича 5-ҳалқаро мусобақанинг ўтказилиш манзилига ўзгартириш киритилди. Бу сафарги турнир Арда Хива мажмуасида ўтказилди
Маълумот учун, Арда Хива туристик мажмуаси йилига 3 миллионгача ташриф буюрувчини қабул қилишга ва бир вақтнинг ўзида 2 минг кишини иш билан таъминлашга мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, халқаро мусобақа спорт туризми соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, ташқи ва ички бозорларда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ва имкониятларини тарғиб қилиш, Ўзбекистон ёшларини спортга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, турнир давомидаги ўтказиладиган бахс шартлари маҳаллий урф-одатлар, экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш, туризмни ривожлантириш масалаларини кенг тарғиб қилиш нуқтаи назаридан ишлаб чиқилган.
Халқаро турнирда паҳлавонлар жами 7 та шарт бўйича баҳс олиб боришди. Унда ўзбекистонлик спортчилар 2-ўринни, эронлик иштирокчи 1-ўринни ва литвалик иштирокчи эса 3-ўринни эгаллади.