Сўнгги янгиликлар
Қозоғистондаги аварияда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
Opta суперкомпьютери 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун асосий фаворитни тахмин қилди
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Opta суперкомпьютери 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун асосий фаворитни тахмин қилди
Opta аналитик платформаси суперкомпьютери ўтказган навбатдаги симуляция натижаларига кўра, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида бир қатор терма жамоаларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли баҳоланди ва улар орасида асосий фаворитлар шакллантирилди.
Футбол таҳлиллари билан шуғулланувчи Opta компаниясининг суперкомпьютери 2026 йилги Жаҳон чемпионатида қайси терма жамоаларнинг ғалаба қозониш имконияти юқорироқ экани бўйича ўз ҳисоб-китоб натижаларини тақдим этди.
Симуляция ва таҳлилий моделлар натижасига кўра, Испания терма жамоаси бўлажак мундиалнинг энг асосий даъвогари сифатида кўрсатилмоқда. Уларнинг чемпион бўлиш эҳтимоли 17 фоиз деб баҳоланган.
Рейтингдаги иккинчи поғонани Франция эгаллади — 14,1 фоиз. Учинчи ўринда эса Англия жамоаси бўлиб, уларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 11,8 фоизни ташкил этмоқда.
Шу билан бирга, айрим жамоаларнинг чемпионликка деярли имконияти йўқлиги ҳам қайд этилган. Opta прогнозида Иордания, Кюрасао ва Гаити энг асосий аутсайдерлар сифатида кўрсатилган.
Қайд этилишича, Испания гуруҳ босқичида Кабо-Верде, Саудия Арабистони ҳамда Уругвай терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Маълумот ўрнида: айни пайтда амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина ҳисобланади. Франция эса 2018 йилда чемпионликни қўлга киритган, 2022 йилги мусобақада эса иккинчи ўринни эгаллаган.