Сўнгги янгиликлар
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Тошкентда хусусий клиникада бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди
Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Давлат хизматини бошқаришда янги тизим: 33 та ҳудудда натижага асосланган модел жорий этилади
Ўзбекистоннинг 38 та университети UI GreenMetric 2025нинг топ-1000 талигига кирди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
Янги қабул қилинган “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун фуқароларни вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш, ҳомиладорлик ва ишсизлик ҳолатларидан ҳимоя қилиш, тадбиркорлар юкламасини қисқартириш ҳамда норасмий бандликни легаллаштиришни мақсад қилади.
Ўзбекистонда “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Қонун фуқаролар ва тадбиркорларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган муҳим қадам сифатида қабул қилинди. Ҳужжатнинг асосий мақсади – фуқаролар вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотганида ёки ишсиз қолганида уларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликка тушиш хавфини камайтириш ва тадбиркорлар учун ҳомиладорлик ва туғиш, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ишдан бўшатиш нафақалари бўйича ортиқча юкламани қисқартиришдир. Шунингдек, қонун норасмий бандликни легаллаштириш ва меҳнат бозори барқарорлигини таъминлашни ҳам назарда тутади.
Аҳолини суғурталаш тартиби:
— Мажбурий асосда – меҳнат шартномаси бўйича банд бўлган ходимлар;
— Ихтиёрий асосда – якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар, деҳқон хўжалиги ва томорқада ишловчилар, шунингдек, чет элда ишлайдиган фуқаролар.
Суғурта тўловлари:
— Гомиладорлик ва туғиш, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари – фуқаро мурожаатисиз, “проактив” шаклда;
— Ишдан бўшаш нафақаси – фуқароннинг мурожаати асосида.
Қонунда белгиланган нафақа турлари:
— Аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғиш даври учун нафақаси;
— Ходим касаллиги сабабли вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлган даври учун нафақа;
— Ходим ишдан бўшаган тақдирда тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси.
Маълумот ўрнида, Президентнинг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ–206-сон фармонига мувофиқ, Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси орқали:
— 2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
— 2026 йил 1 июлдан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси;
— 2030 йил 1 январдан ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши жорий этилади.