Сўнгги янгиликлар
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Тошкентда хусусий клиникада бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди
Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Давлат хизматини бошқаришда янги тизим: 33 та ҳудудда натижага асосланган модел жорий этилади
Ўзбекистоннинг 38 та университети UI GreenMetric 2025нинг топ-1000 талигига кирди
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Андижон вилояти ҳокимига молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш ҳамда туризм ва маданият соҳалари бўйича янги ўринбосарлар тайинланди.
Андижон вилояти ҳокимига икки янги ўринбосар тайинланди.
Акмалжон Тўланов Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бу лавозимга Дилшодбек Каримовдан кейин эгаллик қилди.
Акмалжон Тўланов 1989 йилда Хўжаобод туманида туғилган ва 2013 йилда Андижон машинасозлик институтини тамомлаган. Тайинланишидан олдин у Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Шунингдек, Исомиддин Исманов Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Исомиддин Исманов 1981 йилда Андижон туманида туғилган ва 2006 йилда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий техника билим юртини тамомлаган. У бу лавозимга тайинлангунга қадар Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаментида Тезкор вазиятларни таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Дилшодбек Каримов 2022 йил августидан Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Унинг кейинги фаолияти ҳозирча маълум эмас.
Туризм ва маданият бўйича лавозим 2025 йил июлидан буён бўш турган, унинг аввалги эгаси Давронбек Сатторов Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланган.