Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ аёл таксистлик қилмоқда
Россия жанубида дронлар нефть заводи ва темир йўлни нишонга олди
Самарқандда «махфий» олтин конлар хариталарини сотмоқчи бўлган компания директори ушланди
Қашқадарёда уйида 60 туп каннабис эккан фуқаро қўлга олинди
Ўзбекистон июнь ойида дунёда энг кўп олтин сотиб олди
Чорвачиликда янги қонун: бир марталик идентификация бепул бўлади
Омбудсманнинг тақдимномасига асосан ССВ Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига қарийб 2 млрд маблағ ажратди
Ўзбекистонда 6 ойда 5 мингдан ортиқ фуқаро оилавий зўравонлик учун жазоланди
Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпионига қарши жанг қилади
Наоя Иноуэга қарши жанг сентябрда Токиода бўлиб ўтади.

Муроджон Аҳмадалиев ва Наоя Иноуэ жанг бўйича келишувга эришди. Жанг 14 сентябр куни Япония пойтахти Токиода бўлиб ўтади.
Matchroom boxing раҳбари Эдди Ҳирн Инстаграм саҳифасида Муроджон Аҳмадалиев билан бирга тушган суратини жойлаштириб, Иноуэга қарши жанг бўйича келишув амалга ошганини маълум қилди.
«Музокаралар якунланди. Ўзбек кучига қарши Монстр! Дивизиондаги энг зўр жанг», деб ёзди у.
Наоя Иноуэ 5 майга ўтар кечаси Лас-Вегасда америкалик боксчи Рамон Карденас билан рингга чиқади. Ғалаба қозонган тақдирда сентябрда ўз камарларини Муроджон Аҳмадалиевдан ҳимоя қилади.
Профессионал бокснинг ярименгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, 30 ёшли Муроджон Аҳмадалиев (12-1, 9 КО) 2024 йил декабрида мексикалик 27 ёшли Рикардо Эспиноса Франкони 3-раунддаёқ нокаутга учратганди. Жангдан кейин у мутлақ чемпион Наои Иноуэни жангга чақирганди.
32 ёшли Наоя Иноуэ (29-0, 26 КО) супер вазн тоифасида амалдаги мутлақ жаҳон чемпиони, тўртта вазн тоифасини забт этишга муваффақ бўлган ва ҳеч қачон мағлуб бўлмаган боксчи ҳисобланади. Япониялик боксчи Жаҳон бокс кенгаши (WBC), Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО), Халқаро бокс федерацияси (IBF) ва Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) чемпионлик унвонларига эга.



