Сўнгги янгиликлар
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Адлия вазирлиги касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда қўлланиладиган баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни давлат рўйхатидан ўтказди. Ушбу тартибга кўра, аккредитация жараёни 7 та йўналиш, 37 та мезон ва 203 та индикатор асосида амалга оширилади.
Адлия вазирлиги томонидан касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3726, 2025 йил 17 декабрь).
“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 58-моддасига мувофиқ, профессионал (касбий) таълимни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ҳамда таълим дастурларига мувофиқлиги жиҳатидан комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказилади.
Қайд этилишича, тасдиқланган идоравий ҳужжат билан касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда фойдаланиладиган 203 та индикатор белгиланган. Улар 7 та йўналиш доирасидаги 37 та мезонни қамраб олади.
Индикаторлар таркибида 12 та (5,9 фоиз) мажбурий индикатор ҳамда 191 та (94,1 фоиз) умумий индикатор мавжуд. Мажбурий индикаторларга, жумладан, кутубхонани ўқувчилар контингентига мос ўқув адабиётлари билан таъминланганлиги, таълим дастурлари ва ўқувчилар сонига мос бино-иншоотларнинг мавжудлиги киради. Умумий индикаторлар эса ўқув хоналарининг ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилганлиги, педагоглар ва ўқувчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш чоралари каби масалаларни ўз ичига олади.
Баҳолаш натижалари «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» шаклида белгиланади. Шу билан бирга:
индикаторларнинг 50 фоизигача қисми «мувофиқ» деб баҳоланса, мезон «мувофиқ эмас» деб топилади;
50 фоиздан 60 фоизгача бўлган ҳолатда мезон «қисман мувофиқ» деб баҳоланади;
60 фоиз ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса, мезон «мувофиқ» ҳисобланади.
Муҳим жиҳат шундаки, агар бирор мажбурий индикатор «мувофиқ эмас» деб топилса, умумий натижадан қатъи назар, тегишли мезон ҳам «мувофиқ эмас» деб баҳоланади.