Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ургутга Самарқанддан янги қурилган темирйўл орқали етиб борди. Янги линия йўловчи ва тадбиркорлар учун масофа ҳамда харажатларни камайтириб, Ургутдаги эркин иқтисодий зонанинг ривожига хизмат қилади.
“Самарқанд – Ургут” янги темирйўл линияси 2025 йил февралда қурилишга киришилган бўлиб, узунлиги 55 километрни ташкил этади. Лойиҳа доирасида 2 та вокзал, Ургут иқтисодий зонасида 2 та юк станцияси ва бир қатор кўприклар барпо этилган, келгусида линияни тўлиқ электрлаштириш режалаштирилмоқда.
Саида Мирзиёева шунингдек, Ўзбекистон–Тожикистон чегарасида савдо, логистика ва тиббиёт марказларини ташкил этиш лойиҳаси билан танишди. Янги логистика маркази кунига 100 тагача юк автомобиллари учун хизмат кўрсатиши ва божхона жараёнларида бюрократияни қисқартириш, тезлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган.
Диагностика маркази 200 нафар бемор, савдо маркази эса 800 нафар тадбиркор учун мослаштирилган. Бу орқали Тожикистон фуқаролари ҳам ҳужжатбозлик ва навбатларсиз савдо қилиш ва тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.