Сўнгги янгиликлар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади
Нақдсиз тўловлар мажбурий тартибда кенгайтирилади
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолияти расман тартибга солинди
Пахтачилик ва ғаллачиликда интенсив технологиялар жорий этилади: 2026 йил учун янги мақсадлар белгиланди
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Ҳукуматнинг 10 декабрда қабул қилинган қарори билан экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш босқичлари, талаб ва тартиблари ҳуқуқий жиҳатдан аниқ белгилаб қўйилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 778-сон қарори билан “Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низом давлат қўриқхоналарининг буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомник, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, шунингдек, тоғли ва чўл ҳудудларида туристик сўқмоқларни ташкил қилиш тартибини белгилайди.
Низомга мувофиқ, балансда сақловчи туристик сўқмоқни ташкил этиш учун Туризм қўмитасининг ҳудудий бўлинмасига ариза билан murojaat қилади. Аризага сўқмоқ тўғрисидаги маълумотнома, харита, фото ва видео материаллар илова қилинади.
Ҳудудий бўлинма аризани 10 иш кунида кўриб чиқади, сўқмоқнинг талабларга жавоб беришини жойига чиқиб ўрганади ва икки нусхада далолатнома расмийлаштиради. Шундан сўнг ҳужжатлар Туризм қўмитасига юборилади ва қўмита уларни 2 иш кунида кўриб чиқиб, туристик сўқмоқни Туристик сўқмоқларнинг ягона реестрига киритади.
Реестрга киритилган сўқмоқ расман ташкил этилган ҳисобланади. Балансда сақловчи эса 1 ой ичида сўқмоқнинг кириш нуқтасига паспорт, харита ва зарур ахборот белгиларини ўрнатиши шарт.