Сўнгги янгиликлар
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади
Нақдсиз тўловлар мажбурий тартибда кенгайтирилади
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолияти расман тартибга солинди
Пахтачилик ва ғаллачиликда интенсив технологиялар жорий этилади: 2026 йил учун янги мақсадлар белгиланди
Чиқиндидан қарздор абонентлар учун электр тўлови вақтинча тўхтатилди
Пахтачилик ва ғаллачиликда интенсив технологиялар жорий этилади: 2026 йил учун янги мақсадлар белгиланди
Президент қарорига мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб пахта ва ғалла етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришиш мақсадида интенсив агротехнологиялар кенг жорий этилади ҳамда фермерлар учун имтиёзли кредит ва субсидиялар механизми такомиллаштирилади.
“Пахтачилик ва ғаллачиликда ҳосилдорликни ошириш учун юқори самарадор интенсив агротехнологияларни қўллашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–370-сон, 09.12.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2026 йил учун асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб қуйидагилар белгилади:
— замонавий интенсив агротехнологияларни кенг татбиқ этиш орқали пахта ҳосилдорлигини гектарига 50 центнердан ошириш, ғалла ҳосилдорлигини эса 100 центнерга етказиш;
— илм-фан ютуқлари ва устоз-шогирд анъаналарига таянадиган янги тизим орқали пахтачилик самарадорлигини ошириш.
2026 йил ҳосилидан бошлаб қуйидаги тартиблар жорий этилади:
— тупроқнинг бонитет баллари асосида меъёрий ҳосилдорликка 0,7 коэффициентни қўллаган ҳолда пахта хомашёсини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Унда 0,6 коэффициентдан ортиқ қисм учун ликвид гаров талаб этилади;
— пахта етиштиришда агротехник тадбирлар, жумладан плёнка ва томизғичли шланглар хариди имтиёзли кредитлар ҳисобидан молиялаштирилади. Кредитлар ҳар йили январь–август ойларида тижорат банклари орқали берилади;
— йил давомида имтиёзли кредит лимитининг камида 50 фоизидан фойдаланган фермер хўжаликларига сотилган пахта қийматининг 5 фоизи миқдорида субсидия ажратиш тизими йўлга қўйилади.