Сўнгги янгиликлар
Чиқиндидан қарздор абонентлар учун электр тўлови вақтинча тўхтатилди
Тошкентда ҳаво ифлосланишини камайтириш мақсадида минглаб объектларда текширувлар ўтказилмоқда
Ўзбекистонда 11 ойда 465 киши пора бериш жинояти учун озодликдан маҳрум этилди
Умра хизматлари бўйича ноқонуний реклама тарқатган туроператорлар жазоланди
Нотариусликка талабгорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
Навоийда қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Чиқиндидан қарздор абонентлар учун электр тўлови вақтинча тўхтатилди
Республикада чиқинди хизматларидан қарздорлиги бўлган қарийб 205 минг абонентнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти вақтинча чекланди. Янги тартиб 1 июлдан кейин шаклланган қарздорликларга 5 ноябрдан қўлланмоқда.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълумотига кўра, чиқинди хизматларидан қарздорлиги бор абонентларнинг электр тўловлари вақтинча чекланган. Бу чеклов қарздорлик бартараф этилганда дарҳол бекор қилинади.
Ҳозирда республика бўйича чиқинди хизматларидан юзага келган умумий дебитор қарздорлик 18,2 млрд сўмни ташкил этади. Янги тартиб 1 июлдан кейин шаклланган қарздорликлар учун 5 ноябрдан қўлланиб бошланган, 2025 йил 30 июнгача бўлган қарздорликларга татбиқ қилинмайди.
Бугунгача республика бўйича чиқинди хизматларидан юзага келган 20,1 млрд сўмлик қарздорлик учун 231 014 та абонент SMS орқали огоҳлантирилди. Абонентларга қарздорликни бартараф этиш учун 5 кун муддат берилган ва шу даврда 9,4 млрд сўмлик тўлов амалга оширилган.
6 декабр ҳолатига кўра, қарздорлиги бартараф этилмаган 204 895 абонентнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти чекланган.
Агентлик аҳолига чиқиндиларни бошқариш соҳаси ва хизмат сифатига оид таклиф ва шикоятларни “1205” қисқа рақами орқали 24/7 мурожаат қилиш имконияти борлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, чиқиндини тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича тўлов интизомини кучайтиришга оид қонун 2025 йил 7 мартда қабул қилинган. Қарздор абонентларга ҳар ойнинг 5-санасида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2100 қисқа рақами орқали SMS хабарнома юборилади. Хабарнома қабул қилинганидан сўнг 5 кун муддатда қарздорлик бартараф этилиши керак. 2026 йил 1 январдан эса чиқиндилар учун уйма-уй юриб тўлов ундириш амалиёти тўхтатилиши режалаштирилган.