Qidirish

10:02 / 2025-12-11 42 0 Жамият

Нотариусликка талабгорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди

Адлия вазирлиги нотариусликка талабгорлар билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув курсларини ташкил этиш тартибини белгилайдиган низомни давлат рўйхатидан ўтказди. Унга кўра, талабгорлар 72 соатлик махсус тайёргарликдан ўтганидан сўнг имтиҳон асосида баҳоланади.

world-news

Адлия вазирлиги томонидан нотариусликка талабгорлар учун Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ўқув курсларини ташкил этиш тартиби белгиловчи низом тасдиқланди. Ҳужжат 2025 йил 9 декабрь куни 3721-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Низомга мувофиқ, талабгорлар Институт билан тузиладиган шартнома асосида 72 соатлик ўқув дастурида иштирок этади. Дарслар Институтда очиқ тарзда ёки масофавий таълим шаклида ўтказилиши мумкин.

Ўқув курсларига аризалар йил давомида электрон ёки ёзма равишда қабул қилинади. Ўқув жараёни ҳар бир академик гуруҳда 25 нафардан ошмаган тингловчилар билан ташкил этилади. Машғулотлар маъруза, семинар ва амалий дарслар кўринишида ўтказилиб, ҳар бири 80 дақиқа давом этади.

Имтиҳонларни ташкил этиш учун махсус комиссия тузилади. Курс якунида тингловчилар суҳбат шаклидаги тестдан ўтиб, 100 баллик тизимда баҳоланади. Камида 56 фоиз балл тўплаганларга сертификат берилади.

Низом 2026 йил 1 апрелдан амалда бўлади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш