Сўнгги янгиликлар
Умра хизматлари бўйича ноқонуний реклама тарқатган туроператорлар жазоланди
Нотариусликка талабгорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
Навоийда қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…
Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги зўравонлик қурбони 23 ёшли келин. Унинг ўлими қандай юз берди? Effect.uz мухбири Шаҳло Раҳмон фожиа ортидан журналистик суриштирув ўтказди.
Маълумки, январь ойида Оққўрғонда турмуш ўртоғи, қайнонаси ва овсини томонидан калтаклангани айтилган 23 ёшли келиннинг даҳшатли ўлими ҳақида хабар тарқалди.
Содир бўлган ҳолат бўйича гумонланувчи 37 ёшли эркак ИИО томонидан ушланган, ҳолат ортидан жиноят иши қўзғатилган, аммо натижаси жамоатчиликка маълум қилинмаган.
Effect.uz’га маълум бўлишича, мазкур шахс руҳий касалликлар шифохонасида сақланмоқда. Марҳуманинг яқинлари зўравоннинг шифохонага жойлаштирилишини жавобгарликдан қочиш деб ҳисобламоқда.
Эркак бир эмас нақд 4 марта турмуш қурган, жумладан унинг биринчи турмуш ўртоғи (Ў.Т.) бундай ҳолат аввал ҳам содир бўлганлиги, зўравон бундан аввал яшаган аёлларига нисбатан ўта оғир шикаст етказган. Ҳатто оилавий зўравонлик ҳолати бўйича судланган.
«Қизимнинг орзулари кўп эди, у адвокат бўлишни истаган. Қизим ўлимидан олдин акаси билан 47 сония гаплашди. Ўшанда қизим акасига: 3 киши бўлиб мени уришяпти, деган. Боламни аҳволини кўриб қўрқиб кетганман, чунки ҳайвонни ҳам бунчалик урушмайди», дейди марҳума Ш.У.нинг онаси.