Сўнгги янгиликлар
Мурожаатлар Президентгача етиб бормаяпти, ёхуд енгилган курашга тўймас…
Терговчи ва судьянинг хатоси – «хато», оддий фуқароники эса – «жиноят»ми?
"Уч қаҳрамон" бозоридаги ёнғинда 74 млрд сўм зарар кўрилган
“Афросиёб” тезюрар поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўлчилар узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Янги Тошкент метро линияси 2026 йилда қуриб битказилади
Ўзбекистон юқори даромадли давлат бўлиши учун 100 йил керак
Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Миграция агентлиги хориждаги фуқароларни уруш хавфидан огоҳлантирди
Мурожаатлар Президентгача етиб бормаяпти, ёхуд енгилган курашга тўймас…
Самарқандлик тадбиркор Азиз Ибодуллаев қурган мини-футбол стадиони бўйича харажатларни қоплаш масаласида Саида Мирзиёевага амалий ёрдам сўраб, такрорий равишда мурожаат йўллади.

«Енгилган курашга тўймас» деганларидек, инсон тирик экан, ҳақиқат қарор топиши учун охиригача курашишга мажбур бўлади. Буни тадбиркор – Азиз Ибодуллаев мисолида кўриш мумкин.
Хабарингиз бор, самарқандлик тадбиркор Азиз Ибодуллаев ҳуқуқлари бузилгани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева номига мурожаат йўллаган.
Аммо жорий йилнинг 4 июлидаги 6-сонли шикоят аризасига келган жавобдан норози бўлиб, бошқа иложи йўқлиги сабабли «Ёшлар» масъулияти чекланган жамияти раҳбари такроран мурожаат ёзишга мажбур эканлигини айтмоқда.
Мурожаатда келтирилишича, йиллар давомида ечилмай келаётган муаммолар Президентга етиб бориши учун бир қанча ташкилотларга мурожаатлар йўлланган. Аммо, номаълум сабабларга кўра унинг фикрларини ҳеч ким тингламаяпти, эшитмаяпти.
Тадбиркорнинг айтишича, мурожаатлари халқ дардини ўйлайдиган ва унинг оиласининг йиллар давомида кўрган азоб-уқубатларини ҳис қиладиган бирорта жонкуяр мансабдор столига етиб бормаяпти, иш чўзиляпти.
«Оиламиз молиявий шароити яхши бўлганида, тўланмасдан қолган пуллардан воз кечган бўлардик, афсуски, шунга қараб қолганмиз», — дейди мурожаатчи.
У, шунингдек, қурилишни якунлаш учун қилган харажатлари борлигини, фарзандлари олийгоҳда таҳсил олиши учун шароит яратиш ва оталик бурчини бажариши зарурлигини таъкидлайди.
Бундан кўриниб турибдики, Азиз Ибодуллаев ҳақиқатан ҳам молиявий ёрдамга ҳамда ҳуқуқий ҳимояга муҳтож. Унинг сўзларига кўра, мазкур объект туфайли соғлиги ёмонлашиб, тадбиркорлик фаолиятини давом эттира олмай, етти йилдан бери сарсон бўлиб, кўплаб қийинчиликларни бошидан кечирган.
Шунингдек, тадбиркор ўз мурожаатида Самарқанд озиқ-овқат касб-ҳунар коллеж маъмурияти ўз ҳудудида қурдирган объект Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси рухсати билан барпо этилганини қайд этган.
Маълум бўлишича, ушбу иншоот бугунги кунгача давлат ташкилотига хизмат қилиб келмоқда, яъни Миллий гвардия Самарқанд вилояти бошқармаси уни ўз эҳтиёжларига мослаштириб, икки томонидан эшик очтириб, қалин асфальт ётқизиб, ҳарбий автомобиль техникалари учун фойдаланиб келмоқда.
Ушбу йўлланган такрорий шикоятда тадбиркор юқори ташкилотлардан иқтисодий суд томонидан қонуний деб топилган, Хадича Сулаймонова номидаги Суд-экспертиза маркази хулосаси берилган иншоот қурилишига сарфланган харажатнинг қолган 50 фоиз қисмини тўлаш масаласини Республика миқёсида кўриб чиқиш ва ишнинг ҳал бўлишига амалий ёрдам беришларини сўраган.
Шу ўринда, мурожаатнинг ижро муддати куни ўтиб кетган, яъни 11.08.25 санагача чиқиши керак бўлган жавоб хатининг бугунги 15.08.25 кунга қадар дараги бўлмаган.
Энг ачинарлиси шундаки, тадбиркор PM.GOV.UZ сайти орқали Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага такрорий шикоят ариза юборгани ҳолатида ушбу шикоят Администрация томонидан Олий судга йўналтирилган бўлса-да, мурожаатнинг ижро муддати нега ҳалигача ўтказилмаётганидан чуқур қайғуда.
Айтиш жоизки, тадбиркор Олий суд раисига ўтказиб юборилган муддатни узрли сабабларини кўрсатиб берса-да, ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишлари учун Олий суд раиси Бахтиёр Исломов томонидан реакция бўлмаётганидан хавотирда.
Шундан келиб чиқиб, тадбиркор ҳолатга мутасадди ташкилотлар, жумладан Адлия вазирлиги ёки Олий суд томонидан муносабат билдиришини сўрамоқда.
Мақола муаллифи: Гулбиби Эшматова



