Сўнгги янгиликлар
“Namangan to‘qimachi cluster” жаримага тортилди
Дунёдаги энг қудратли денгиз шамол турбинаси ўрнатилди
“Tash Building”, “Ko'prikqurilish” ва“Azia Invest Favorit” — Солиқ қарзлари юқори бўлган қурилиш компаниялари рўйхати очиқланди
Нон чиқиндига ташланаётган дунёда — очликдан ўлаётган инсоният
Трамп инсоният тарихидаги энг муҳим баёнотни эълон қилишни режалаштирмоқда
Илон Маскнинг машуқаси миллиардерга тегишли компанияни судга берди
Байденнинг ўғли қамалиши мумкин
Венесуэла мухолифати етакчиси ўз Нобель мукофотини Трампга топширди
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Навоий вилоятида қуввати 300 МВт (600 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизими қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Президентнинг ПҚ–379-сон қарори (17.12.2025 й.) лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирларини белгилаб беради.
Навоийдаги ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда БААнинг “Abu Dhabi Future Energy Company PJSC — Masdar” компанияси (Инвестор) ўртасида шартнома имзоланган. Инвестор ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан Лойиҳа компанияси фойдасига воз кечади.
Лойиҳа компанияси электр энергиясини сақлаш тизимини фойдаланишга кафолатланган ҳолда тайёрлаш, электр узатиш тармоқлари ва подстанция қуриш, қурилмаларни ягона электр тармоғига улаш ва ишга туширилгандан сўнг “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга топшириш мажбуриятини олади.
Лойиҳа компаниясининг ушбу қурилиш харажатлари электр энергияси тарифи таркибида ҳисобга олинади. Лойиҳа амалга оширилганда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари барқарор ва сифатли электр энергияси билан таъминланади ҳамда Навоий вилоятининг энергетик салоҳияти янада ривожланади.