Сўнгги янгиликлар
“Namangan to‘qimachi cluster” жаримага тортилди
Дунёдаги энг қудратли денгиз шамол турбинаси ўрнатилди
“Tash Building”, “Ko'prikqurilish” ва“Azia Invest Favorit” — Солиқ қарзлари юқори бўлган қурилиш компаниялари рўйхати очиқланди
Нон чиқиндига ташланаётган дунёда — очликдан ўлаётган инсоният
Трамп инсоният тарихидаги энг муҳим баёнотни эълон қилишни режалаштирмоқда
Илон Маскнинг машуқаси миллиардерга тегишли компанияни судга берди
Байденнинг ўғли қамалиши мумкин
Венесуэла мухолифати етакчиси ўз Нобель мукофотини Трампга топширди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
GoTürkiye томонидан тақдим этилган “An Istanbul Story” мини сериали Истанбулнинг бетакрор манзаралари ва бой маданий меросини замонавий кино ҳикояси орқали жаҳон томошабинларига тақдим этмоқда.
GoTürkiye ўзининг тўртинчи мини сериали — “An Istanbul Story” ни кенг жамоатчиликка тақдим этди. Лойиҳа Туркиянинг бой маданий мероси ва Истанбулнинг мафтункор муҳитини замонавий ҳикоя услубида акс эттириб, шаҳарнинг янги қиёфасини очиб беради.
Ay Yapım томонидан суратга олинган 10 қисмли сериалнинг бош ролларини таниқли актёрлар Озан Акбаба ва Синем Унсал ижро этган. Улар яратган образлар Истанбулнинг космополит руҳи билан уйғунлашиб, сериалга табиийлик ва эстетик жозиба бағишлайди.
Сюжет марказида дастлаб бир-бири билан чиқиша олмайдиган, аммо бир лойиҳада бирга ишлашга мажбур бўлган икки ҳамкасб — Дуру ва Селим муносабатлари туради. Кутилмаган воқеалар силсиласи улар ўртасидаги алоқаларни аста-секин чуқурлаштиради. Шарқ ва Ғарб туташган Истанбул муҳити эса ҳикояга алоҳида ритм, ранг-баранглик ва гўзаллик қўшади.
Туркия туризмни тарғиб қилиш ва ривожлантириш агентлиги (TGA)нинг GoTürkiye бренди остида ишлаб чиқилган сериал Беёғли, Нишанташи, Галата Куледиби, Босфор соҳиллари ва Киречбурун каби машҳур масканларда суратга олинган.
Лойиҳа таниқли режиссёр Ҳилал Сарал ҳамда замонавий ҳикоянависликда янги истеъдод сифатида танилаётган сценарий муаллифи Кемал Ҳамамжи ўғлининг ижодий ҳамкорлиги маҳсули ҳисобланади. Сериал ғояси эса битта жумлада мужассам:
“Унутилмас воқеалар бошқа ҳеч қаерда юз бермай