Qidirish

08:07 / 2025-12-09 42 0 Дунё

Марказий Осиёда киберхавфсизлик таҳдиди кучайди: Google ва Apple оммавий огоҳлантиришлар юбормоқда

Google ва Apple Марказий Осиё мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда, Intellexa жосуслик дастурий таъминоти орқали амалга оширилаётган эҳтимолий ҳакерлик ҳужумлари ҳақида фойдаланувчиларга кенг кўламли огоҳлантиришлар юборишни бошлади.

world-news

Google ва Apple компаниялари Марказий Осиёда содир бўлаётган киберҳужумлар хавфи ортаётгани сабабли ўз фойдаланувчиларини оммавий равишда огоҳлантирмоқда. Reuters хабарига кўра, ўтган ҳафтадан бошлаб икки корпорация ҳам ўз хизматларидан фойдаланувчи минглаб одамларга хавфсизлик бўйича махсус билдиришномалар юборишга киришган.

Google томонидан берилган маълумотда айрим мамлакатларда, хусусан Қозоғистонда, Intellexa компаниясига тегишли жосуслик дастурий таъминоти қўлланган ҳолатлар қайд этилгани таъкидланган. Компания Қозоғистонни киберҳужумлар хавфи юқори ҳудудлар қаторига киритган.

Apple эса 2 декабрдан бошлаб ўз фойдаланувчиларига эҳтимолий ҳакерлик таҳдиди ҳақида хабар юбораётганини тасдиқлади. Корпорация ҳужумлар миқёси ёки унга масъул томон ҳақида батафсил маълумот бермаган, аммо 150 дан ортиқ мамлакатдаги фойдаланувчилар огоҳлантирилганини билдирган.

Apple маълумотига кўра, ҳужумларнинг аксари Intellexa жосуслик дастури орқали амалга оширилмоқда. Покистон, Қозоғистон, Ангола, Миср, Ўзбекистон, Саудия Арабистони ва Тожикистондаги юзлаб аккаунтлар жосуслик уринишларидан жабр кўргани қайд этилган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш