Сўнгги янгиликлар
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
“Alliance Motors” иши: МЧЖ директори қочиб кетган, таъсисчиси қамоқда фарзанд кўрган
Тошкентдаги “Alliance Motors” автосалони иши бўйича суд мажлиси бошланган, жабрланувчилар суддан адолат қарор топишини талаб қилмоқда.
Ёдингизда бўлса, Effect.uz октябрь ойида “Alliance Motors” автосалонидан жабрланган фуқароларнинг мурожаатини ёритган эди. Ўшанда бир қатор жабрланганлар Бош прокуратура биносига боришган.
Маълумот ўрнида, “Alliance Motors” МЧЖ мансабдорлари фуқароларнинг 46 млрд сўм пулларини ўзлаштирганликда гумонланмоқда.
Жиноят иши доирасида 9 киши қамоққа олинган, хусусан МЖЧ таъсисчиси Шаҳзода Нарзиева (қамоққа олинган ва судга фарзандли бўлгани муносабати билан олиб келинмаяпти).
МЧЖ директори Давлатбек Нарзиев эса катта эҳтимол билан Ўзбекистондан Грузияга чиқиб кетган. 129 киши жабрланган мазкур иш 5 февраль куни Яшнобод туман судида судя Бахтиёр Алимов раислигида кўриб чиқилиши кутилмоқда.
EFFECT.UZ воқеалар ривожини ёритиб боради.