Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Ўзбекистонда фаолият юритаётган австралиялик компания атрофидаги танқидларга изоҳ берилди
Австралиялик фуқаро Девид Кэмероннинг EFFECT.Uz таҳририятига йўллаган мурожаатида юртимизда фаолият юритаётган X CONNECTION MEDIA PTY LTD компанияси ҳақидаги айрим танқид ва иддаоларга ойдинлик киритилди.
Унинг айтишича, ижтимоий тармоқларда компания фаолияти “пирамида”га қиёсланиб, унга нисбатан турли танқидлар билдирилган. Бироқ Кэмерон бу фикрларни рад этар экан, компаниянинг устав капитали 6 миллион доллардан ошиқ бўлган, кўп тармоқли йирик ташкилот эканини таъкидлади.
Мурожаатда таъкидланишича, компания бугунги кунда учта йўналиш бўйича иш олиб боради:
1. X Connection Media Ltd (XCM): Компания ижтимоий тармоқлар орқали реклама хизматларини кўрсатади. Блогерлар ва контент яратувчилар билан шартнома асосида ишлаб, уларнинг аудиториясини кенгайтиришга кўмаклашади. Бир қатор вазифаларни бажариш орқали ходимларга комиссия тўланиши қайд этилган.
2. Knight Gold Forex (KFTP): Кэмерон Knight Gold Forex платформасини компаниянинг асосий йўналишларидан бири сифатида тилга олди. Платформа олтин ва валюта бозорида интеллектуал савдо технологияларини таклиф қилади. Унга кўра, махсус билимга эга бўлиш талаб қилинмайди — сигналларга амал қилиш орқали даромад олиш мумкин.
3. XCM савдо платформаси: Бу йўналиш чакана савдо соҳасида альтернатив модел сифатида таклиф этилаётгани айтилди. Кичик капитал билан маҳаллий бизнеслар билан ҳамкорлик асосида шериклик нуқталари орқали даромад олиш мумкинлиги билдирилган.
Кэмеронга кўра, компания Ўзбекистонда бир ярим йилдан ортиқ вақт фаолият юритиб келмоқда. Унинг таъкидлашича, ҳозиргача компания билан ҳамкорлик қилган 1500 нафардан ортиқ фойдаланувчи томонидан ҳеч қандай шикоят келиб тушмаган.
Дунёда биржа савдолари, онлайн платформаларда фаолият юритиш, лайк ва пост орқали даромад топиш кенг тарқалаётгани маълум. Мурожаатда таъкидланишича, компания билан ишлаётган юртдошларимиз ҳам ана шундай йўл билан фойда кўрмоқда.
Шунингдек, шоу-бизнес ва спорт вакиллари ҳам ижтимоий тармоқларда ўз фаолиятини ривожлантириш учун катта маблағ сарфлашлари тилга олинган. Кэмероннинг айтишича, компания фаолиятига қўллаб-қувватлов билдирган машҳур спортчилар ҳам бор.
Мурожаатда келтирилишича, ҳозиргача компания фаолияти юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан бирор норозилик ёки шикоят қайд этилмаган.
Кэмерон компаниянинг Ўзбекистондаги филиаллари фаолияти кенгайиб бораётганини, аъзо бўлиш истагидаги фуқаролар сони ҳам ортиб бораётганини билдирган.
Шунингдек мурожаатда Knight Gold Forex (KFTP) платформаси орқали катта даромад олиш мумкинлиги ҳақида ҳам иддаолар келтирилган. 10 000 долларлик позиция очган фойдаланувчи ойига 5000–14 000 долларгача даромад кўриши, мураккаб фоиз стратегиясида эса 3 ойда 35 000–150 000 долларгача фойда олиши мумкинлиги айтилган.
Кэмерон мурожаатини шундай фикр билан якунлайди:
“Ҳар куни ўзингиздан битта савол сўранг — бугун кечагидан кўпроқ даромад топиш имкониятим борми? X CONNECTION MEDIA PTY LTD сизга бундай имкониятларни таклиф этади,” дейди у.