Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов ҳудудида “Электрон рецепт” тизимини жорий этиш ишлари давом этаётганини маълум қилди. Тизимни барқарор ишга тушириш мақсадида қўшимча ташкилий ва тушунтириш чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов ҳудудида “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда. Келиб тушаётган мурожаат ва таклифларни инобатга олган ҳолда, тизимга барқарор ўтишни таъминлаш мақсадида қўшимча ташкилий ва тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан вазирликда давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари шифокорлари, тегишли идоралар ва соҳа экспертлари иштирокида учрашув ўтказилди. Унда “Электрон рецепт” тизимини такомиллаштириш, тиббиёт ходимлари тажрибаси ва беморлар эҳтиёжларини ҳисобга олиш масалалари муҳокама қилинди.
Мутахассислар ўртасида доимий мулоқотни таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Экспертлар кенгаши ташкил этилди. Унинг очиқ йиғилишлари ҳар жума куни ўтказилиши белгиланди.
Вазирлик маълумотига кўра, хусусий тиббиёт ташкилотлари ва шифокорларни “Электрон рецепт” модулига улаш бепул амалга оширилади. Рецепт ёзиш, шу жумладан электрон рецепт расмийлаштириш, фақат шифокор ваколатига киради. Дори воситалари дорихоналарда электрон рецепт, QR-код ёки беморнинг ЖШШИРи асосида берилади.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 24/7 режимида ишлайдиган 1003 қисқа рақамли Call-марказ фаолият юритмоқда. У орқали фуқаролар “Электрон рецепт” тизими бўйича маслаҳат ва тушунтириш олишлари мумкин.
Муҳокамалар якунлари бўйича “Электрон рецепт” тизимини жорий этишнинг кейинги босқичларини белгилайдиган Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинди. Тизим дори воситаларини тайинлаш хавфсизлигини ошириш, уларнинг айланмасини тартибга солиш ва тиббий хизмат сифатини яхшилашга қаратилган.