Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Рим шаҳрида бўлиб ўтган Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилишида қатнашди.
2024 йил 11–12 декабрь кунлари Рим шаҳрида Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик–2026» халқаро мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этди.
Таъкидланишича, тадбир доирасида ўтказилган учрашувлар мукофотга даъвогар номзодларни ҳар томонлама ўрганиш, шунингдек, уларнинг ўзаро ҳурмат ва бирдамликни мустаҳкамлаш, инсон қадрини юксалтириш йўлидаги саъй-ҳаракатларини баҳолашда муҳим аҳамият касб этган.
Саида Мирзиёеванинг қайд этишича, жорий йилги танловда иштирок этган шахслар ва ташкилотлар ўз жамоаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатаётган, кучли ва муносиб номзодлар сифатида намоён бўлган.
«Ҳурматли ҳайъат аъзолари билан биргаликда мукофот совриндорларини саралаш жараёнида иштирок этганимдан мамнунман. Ишончим комилки, жамоавий тарзда қабул қилинган қарорлар жаҳонда ўзаро англашув ва конструктив мулоқотни янада ривожлантиришга хизмат қилади», — деб таъкидлади у.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир