Qidirish

19:35 / 2025-12-06 24 0 Сиёсат

Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси Лонг Юйсян билан учрашиб, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш, таълим, фан, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

world-news

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси Лонг Юйсян билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Хитой Халқаро коммуникация марказининг икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда, турли соҳаларда қўшма ташаббус ва лойиҳаларни илгари суришдаги ўрни қайд этилди.

Томонлар таълим, фан, маданият ва туризм йўналишларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашинувини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Учрашув якунида яқин мулоқотни давом эттириш ва қўшма ташаббусларни мувофиқлаштириб бориш зарурлиги таъкидланди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш