Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида Оқтепа канали ҳудудида эрозияга қарши экилган юзлаб дарахтлар ноқонуний кесиб ташланиб, табиатга 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқланди.
Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани Килдон маҳалласи ҳудудида, Оқтепа канали ичи ва қирғоқ бўйлаб эрозияга қарши экилган 498 туп турли дарахтнинг ноқонуний равишда кесиб ташлангани аниқланди. Кесилган дарахтлар орасида 327 та терак, 161 та тол, 5 та тут, 3 та жийда ва 2 та ёнғоқ дарахти бор.
Ҳолат мораторий талабларига зид экани қайд этилди ва натижада табиатга 2 млрд 220 млн 62 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Экология миллий қўмитаси томонидан ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилди.