Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Тошкентда 2026–2028 йилларда йўл-транспорт инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган йирик 4 босқичли лойиҳа амалга оширилади. Лойиҳа доирасида Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади, асосий йўллар таъмирланади, автобус йўлаклари ташкил этилади ва транспорт ҳаракати сезиларли енгиллаштирилади.
Тошкент шаҳрида 2026–2028 йилларда йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган 4 босқичли йирик лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда шаҳар матбуот хизмати хабар берди. Лойиҳа асосий мақсадлари – транспорт ҳаракатини енгиллаштириш, узеллардаги тирбандликни камайтириш ва жамоат транспорти учун қулай шароит яратишдан иборат.
Босқичлар бўйича ишлар:
Биринч босқич: Амир Темур шоҳкўчасидан Мирободгача бўлган Шаҳрисабз кўчасининг 3 километри тўлиқ таъмирланади. Бу ерда автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил қилинади. Шунингдек, Амир Темур проспектининг 11 километри ва Янги Сергели кўчасининг 5,5 километри модернизация қилинади. Жами 38 километр йўл таъмирланиб, барчасида жамоат транспорти йўлаклари барпо этилади.
Иккинчи босқич: 16 та кўчанинг 36 километри реконструкциядан ўтказилади. Энг муҳим объект – Паҳлавон Маҳмуд кўчасини Элбек кўчасига улайдиган йўл ўтказгич қурилиши бўлиб, ҳаракат оқими сезиларли енгиллашиши кутилмоқда.
Учинчи босқич: Юнусобод айланмаси ҳудудида ерости автомобиль туннели барпо этилади. Шу билан бирга, тўққизта кўчанинг 33 километри янгиланиб, хавфсизлик тўсиқлари ва пиёдалар учун сунъий нотекисликлар ўрнатилади.
Тўртинчи босқич: Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Зиёлилардан Шота Руставелигача бўлган 19 километри тўлиқ модернизация қилинади. Шунингдек, 15 та кўчанинг 50 километри реконструкция қилинади ва автобус йўлаклари ҳамда хавфсизлик инфратузилмаси такомиллаштирилади.
Лойиҳа тугагач, шаҳарда транспорт ҳаракати сезиларли енгиллашади, тирбандлик камаяди ва жамоат транспорти учун қулай шароитлар яратилади.