Сўнгги янгиликлар
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
ИИВ тизимида Қўриқлаш департаменти фаолияти йўлга қўйилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев «Сирдарё» эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган «Invest Asia» корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш салоҳияти, янги лойиҳалар ва экспорт ҳажмлари билан яқиндан танишди. Марказий Осиёда етакчи саналадиган корхона фаолияти мамлакат саноати ва бандликни таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев «Сирдарё» эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган «Invest Asia» корхонасида бўлди.
Мазкур корхона қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш борасида Марказий Осиёда етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Айни пайтда мамлакат ички бозоридаги полипропилен қоп ва юмшоқ контейнерларнинг 60 фоизи, шунингдек, стретч плёнкаларнинг 40 фоизи ушбу корхона ҳиссасига тўғри келади.
60 гектар ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш мажмуаcида ҳозирда қарийб 2,5 минг киши меҳнат қилмоқда. Корхона маҳсулотлари озиқ-овқат, фармацевтика, саноат, қурилиш ҳамда маиший кимё соҳаларида кенг қўлланилади. Бундай маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқариш импортга бўлган эҳтиёжни камайтиради ва ички бозор барқарорлигига хизмат қилади.
«Invest Asia»нинг аҳамиятли жиҳатларидан бири — мамлакатда биоаксал йўналтирилган полипропилен плёнка ишлаб чиқараётган ягона корхона эканидадир. Ушбу материал ўзининг енгил ва мустаҳкамлиги билан ажралиб туради ҳамда энг талабгор қадоқлаш турларидан бири ҳисобланади.
Жорий йилнинг ўтган ўн ойида корхонада 1,9 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 23 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Ишлаб чиқариш жараёнларида Австрия, Германия, Италия, Хитой ва АҚШда ишлаб чиқарилган замонавий ускуналардан фойдаланилмоқда.
Давлат раҳбари корхонадаги технологик жараёнлар билан яқиндан танишиб, ишчилар билан мулоқот қилди ва келгуси лойиҳалар бўйича маълумот олди.
Маълум қилинишича, йил якунигача бу ерда Марказий Осиёдаги энг йирик спанбонд ва мельтблаун — нотўқима мато ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилиши режалаштирилган. Бу турдаги маҳсулотлар тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилади.
Барча лойиҳалар тўлиқ амалга оширилганидан сўнг иш ўринлари сони 10 мингтага етиши, полимерни қайта ишлаш қуввати эса 280 минг тоннагача ошиши кутилмоқда.
Ташриф доирасида Президент ҳудудда фаолият олиб бораётган хорижий инвесторлар билан ҳам учрашди. Аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва турмуш даражасини яхшилашга қаратилган ҳар бир ташаббус давлат томонидан қўллаб-қувватланиши таъкидланди.
Инвесторлар эса Ўзбекистондаги қулай инвестиция муҳити ва бизнес учун яратилган кенг имкониятларни юқори баҳолаб, кўрсатилаётган амалий ёрдам учун миннатдорлик билдиришди.