EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Байден Путинга қарши жиддий гапирди

Байден Путинга қарши жиддий гапирди

АҚШ Президенти Жо Байден БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг 2-кунида қилган чиқишида Россия халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомини қўпол равишда бузиб, мустақил давлатга қарши уруш очганини босқинчилик деб атади. 

АҚШ раҳбари халқаро минбарда нутқини бошлаши билан эътиборини Украинадаги урушга қаратди. 

“Россия Украинани давлат сифатида харитадан ўчиришга уринди, Путиннинг мақсади украиналикларнинг алоҳида халқ сифатида мавжудлик ҳуқуқини йўқ қилиш”, — деди Байден. 

АҚШ раҳбарининг айтишича, Путиннинг Россия ўзини ҳимоя қилаётгани ҳақидаги даъволарида ҳеч қандай асос йўқ.

“Россияга ҳеч ким таҳдид қилгани йўқ эди, ҳеч ким Россия билан ихтилофга киришишни хоҳламайди, урушни Путиннинг ўзи хоҳлади”, — деди у.

Байден ядро қуроллари билан боғлиқ хавотирлар яна ўртага чиқаётганини ҳам қайд этди.

“Ядро урушида ҳеч ким ғолиб бўлмайди ва биз бунга йўл қўймаслигимиз керак”, — деди у.

АҚШ президенти БМТдаги нутқида иқлим ўзгариши, озиқ-овқат танқислиги, коронавирус пандемияси, инсон ҳуқуқларининг топталиши каби дунё юлашаётган бир қатор глобал муаммоларни ҳам тилга олиб, халқаро ҳамжамиятни уларга қарши курашда ҳамкорлик қилишга чақирди.

У иқлим ўзгаришига қарши лойиҳалар учун АҚШ миллиардлаб доллар маблағ ажратаётганини, бу ишга барча ҳисса қўшиши лозимлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, у ривоҳжланаётган давлатларда озиқ-овқат танқислиги, очарчилик каби муаммолар пайдо бўлаётганини тилга олди. Бу муаммоларнинг кучайишига йўл қўймаслик учун Россиянинг ғалла ва озиқ-овқат экспортига ҳеч қандай чеклов қўйилмайди”, — деб таъкидлади Байден.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни мамлакат бўйлаб қисман сафарбарлик қилиш тўғрисида фармон имзолади. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу мобилизацияга 300 минг заҳирадига аскарлар сафарбар қилинишини маълум қилди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING