EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Андижонда собиқ прокурор судяга 100 минг доллар пора берганлиги айтилмоқда

Андижонда собиқ прокурор судяга 100 минг доллар пора берганлиги айтилмоқда

“Собиқ прокурор С.А. собиқ Андижон шаҳри прокурори Қ.А.нинг жиноий иши бўйича судьяга 100 000 АҚШ доллари бераётган вақтида қўлга тушди” деган маънодаги хабар юзасидан Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

“Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Андижон шаҳрининг собиқ прокурори Қ.А.га оид жиноят иши бўйича гўёки судьяга жуда кўп миқдорда пора беришга уринган С.А. қўлга олингани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Аниқланишича, хабарда қайд этилган С.А. қарийиб бир ой муқаддам бошқа ҳудуд ва умуман бошқа ҳолатда фирибгарлик жинояти устида қўлга олинган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу ҳолатнинг шу кунларда Фарғона вилоят судида мазмунан кўриб чиқилаётган Андижон шаҳрининг собиқ мансабдор шахслари ва бошқаларга оид жиноят иши бўйича судланувчилар ҳамда (иш бўйича раислик этувчи) судьяга бирон-бир боғлиқлиги йўқ” – дейилади расмий баёнотда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING