Сўнгги янгиликлар
Махсус рейд. Тошкентда экологияга катта хавф туғдирган завод бошқа ҳудудга кўчирилади
ДХХ “Choco-Pie” ва “Pankie” ширинликлари ичига наркотик моддаларини яширган жиноий гуруҳни қўлга олди
Таиландда поезд ва қурилиш крани тўқнашди. Қурбонлар бор
Тиббиётда инқилоб. Ўзбек олимлари ақлли гидрогелни яратди
“Гренландия бу — халқники” — Еврокомиссия раиси Трампга ишора қилди
Ойда тун — ярим миллион долларга яқин: инсоният ақлдан оздими?
Жанубий Корея собиқ президенти ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
ДХХ “Choco-Pie” ва “Pankie” ширинликлари ичига наркотик моддаларини яширган жиноий гуруҳни қўлга олди
Тошкент шаҳрида ўтказилган рейдда 4 нафар шахсдан иборат жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди. Улар мактаб яқинида тайёрланган ширинликларга яширилган наркотик моддаларни тарқатишга урингани аниқланди.
ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 7 январь куни рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд тадбирлари давомида, Андижон вилоятида яшовчи 4 нафар шахслардан иборат жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.
Ушбу гуруҳ яшаб турган ижарага олинган хонадондан, тарқатиш мақсадида тайёрланган 688 гр. ва уларнинг телефон қурилмаларидан 284 та яширин манзилга кўмилган 284 гр. “гашиш” тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Энг ачинарлиси, қайд этилган манзилларнинг кўпчилиги пойтахтнинг турли мактаблари яқинида жойлашган. Наркотик моддалар “Choco-Pie”, “Pankie” ва шунга ўхшаш ширинликлар ичига яширилган ва мактаб ўқувчилари ушбу наркотикларни тасодифан топиб олиши учун очиқ ҳудудларда қолдирилган.

Ҳозирда, аниқланган ҳолат бўйича юқорида келтирилган шахсларга нисбатан ("қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилган) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.