Сўнгги янгиликлар
Махсус рейд. Тошкентда экологияга катта хавф туғдирган завод бошқа ҳудудга кўчирилади
ДХХ “Choco-Pie” ва “Pankie” ширинликлари ичига наркотик моддаларини яширган жиноий гуруҳни қўлга олди
Таиландда поезд ва қурилиш крани тўқнашди. Қурбонлар бор
Тиббиётда инқилоб. Ўзбек олимлари ақлли гидрогелни яратди
“Гренландия бу — халқники” — Еврокомиссия раиси Трампга ишора қилди
Ойда тун — ярим миллион долларга яқин: инсоният ақлдан оздими?
Жанубий Корея собиқ президенти ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Қамчиқ довонида об-ҳаво кескинлашди: ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик сўралмоқда
Қамчиқ довони орқали ҳаракат ҳозирда қийинлашган — айрим участкаларда қор, бошқаларида ёмғир ёғмоқда, туман ва музлама хавфи сақланиб қолмоқда. "Қамчиқавтойўл" ИЙФК ДМ ҳайдовчилардан ушбу шароитларда эҳтиёткор бўлиш, тезликни меъёрдан оширмаслик ва транспорт воситалари орасидаги масофани сақлаб ҳаракатланишни сўрамоқда.
А-373 тошкент–Андижон йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмларида мураккаб об-ҳаво шароитлари кузатилмоқда. Айрим ҳудудларда ёмғир, бошқаларда эса қор ёғмоқда. Ҳаво ҳарорати 0 даражага яқин, йўл юзасида музлама ҳосил бўлиши ва туман туфайли кўриш масофаси 500 метр атрофида. Шамол тезлиги 2–10 м/с, ҳаво намлиги 75–80 фоизни ташкил этади.
Қор ёғиб турган пайтда йўлларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида "Қамчиқавтойўл" ИЙФК ДМ тун-у кун машина-механизмлари ёрдамида қум ва туз аралашмасини сепиш ҳамда йўлларни қордан тозалаш ишларини олиб бормоқда. Ҳозирда автотранспорт воситалари икки йўналишда ҳам ҳаракатлана олмоқда.
Шунингдек, "Қамчиқавтойўл" ИЙФК ДМ ҳайдовчиларга эҳтиёткорликка риоя қилиш, тезликни меъёрдан оширмаслик, транспорт воситалари ўртасида етарли масофани сақлаш ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни қатъий тавсия қилади.