Qidirish

16:50 / 2025-12-07 69 0 Ҳодисалар

Қозоғистондаги аварияда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Актобе вилоятида “Пермь–Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси ариққа ағдарилиб, 49 йўловчидан 5 нафари ҳалок бўлди. Улар орасида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

world-news

Бугун, 7 декабрь куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автобусда бўлган 49 нафар йўловчидан 5 нафари вафот этди, улар орасида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишчи гуруҳ тузди. Ҳодиса оқибатида вафот этганларни Ватанга олиб келиш ва оила аъзоларига дафн маросимларини ўтказишда барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, вазирлик ходимлари қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш юзасидан ҳамкорлик олиб боришмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш