Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Риштонда ёш ўқувчи коллежда зўравонлар томонидан калтакланди
Жамоатчилик, ота-оналар ва маъмурият бу воқеадан дарс олиши ва бир ёш йигитнинг оғриғи орқали бутун тизимни қайта кўриб чиқиши шарт.
Фарғона вилояти Риштон туманида содир бўлган фожиа жамоатчиликни жиддий ўйлантириши шарт саноат коллежининг 1-курс ўқувчиси, 2009 йилда туғилган йигит, коридорда тасодифан туртиниб кетгани учунгина тўрт нафар 2-курс ўқувчилари томонидан шафқатсиз калтакланган айтилмоқда.
Суратларда ёш йигитнинг юзидаги шиш ва қон ичидаги ҳолати кўринади бу нафақат бир оиланинг, балки бутун жамиятнинг оғриғи бўлиши керак эмасми? коллеж ичида шунчалик оғир зўравонлик содир бўлиши маъмурият назорати ва хавфсизлик тизими умуман ишламаётганидан далолат эмасми
Ёшларда зўравонлик одатга айланмоқда
Оддий туртиниб кетиш баҳонаси билан бир йигитга тўрт киши жабр кўрсатиши тарбия ва маънавият ишлари сустлигини кўрсатади.
Қонун устуворлиги таъминланиши лозим аслида бу жиноят ҳисобланади биргина айбдор топилиб, қолганлари ҳануз қўлга олинмагани суриштирувнинг секинлигидан дарак агар жазо қатъий ва тезкор бўлмаса, бундай ҳолатлар яна такрорланишини олдини олган бўлмасмиди?
Бу ҳодиса оддий калтаклаш эмас балким қонуни била туриб менсимаслик зўравонлик,
бугунги кунда жамоатчилик масъулияти билан кураша тизимниг хатоларини тахлил танқид қилса ўз ўрнида Ота-оналар, ҳам маъмурият ва ҳуқуқ тартибот органлари биргаликда профилактика ишларини кучайтириши шарт барчамиз бефарқ қолмаслиги лозим.
Бу таълим муассасаларида хавфсизлик тизими йўқлигини ёшлар тарбиясидаги камчиликлар ва қонун устуворлиги таъминланмаётганининг аниқ кўзгуси эмасми?
Агар бугун қатъий чора кўрилмаса, эртага зўравонлик ёшлар учун оддий урфга айланиши мумкин буни келажак учун хавфи катта.
Жамоатчилик, ота-оналар ва маъмурият бу воқеадан дарс олиши ва бир ёш йигитнинг оғриғи орқали бутун тизимни қайта кўриб чиқиши шарт.