Сўнгги янгиликлар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади
Нақдсиз тўловлар мажбурий тартибда кенгайтирилади
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолияти расман тартибга солинди
Пахтачилик ва ғаллачиликда интенсив технологиялар жорий этилади: 2026 йил учун янги мақсадлар белгиланди
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Президент Фармонига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларини ортиқча назорат ва асоссиз аралашувлардан ҳимоя қилиш мақсадида текширувларни олиб боришнинг янги қатъий тартиблари жорий этилди.
“Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–246-сон, 10.12.2025 й.)га мувофиқ, 2026 йил 1 июлдан тадбиркорлик субъектларида назорат текширувлари фақат боди-камералар орқали амалга оширилади.
Шунингдек, 2026 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар кучга киради:
— Импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари 9 ой (гўшт ва ҳўл мева-сабзавотлар 3 ой) давомида сотилмаган ва қиймати БҲМнинг 500 бараваридан ортиқ бўлган ҳолатлар сайёр солиқ текшируви учун асос ҳисобланади;
— Кўчмас мулк ва қурилиш материаллари бўйича солиқ базаси бозор баҳосидан келиб чиқиб аниқланади;
— Ўзбекистонда онлайн хизмат кўрсатувчи ва товар сотувчи чет эл юридик шахслари солиқ органида рўйхатдан ўтмаган тақдирда, 30 кун ичида рўйхатдан ўтмаса, уларнинг фаолияти чекланади;
— Камерал текширувда солиқ органлари аниқлаган тафовут бўйича тадбиркорлар томонидан тақдим этилган қўшимча ҳужжатлар мажбурий кўриб чиқилади.
Бу чоралар тадбиркорлик муҳитини шаффофлаштириш ва асоссиз аралашувларни бартараф этишга хизмат қилади.