Сўнгги янгиликлар
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади
Нақдсиз тўловлар мажбурий тартибда кенгайтирилади
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолияти расман тартибга солинди
Пахтачилик ва ғаллачиликда интенсив технологиялар жорий этилади: 2026 йил учун янги мақсадлар белгиланди
Чиқиндидан қарздор абонентлар учун электр тўлови вақтинча тўхтатилди
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолияти расман тартибга солинди
Ҳукумат қарори билан Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланиб, унинг мақоми, вазифалари ва бошқарув тартиби белгилаб берилди.
Ҳукуматнинг 772-сон қарори (06.12.2025 й.) билан “Қишлоқ хўжалиги суғуртаси Жамғармаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Унга мувофиқ, Жамғарманинг мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва фаолиятини бошқариш тартиби аниқ белгилаб қўйилди.
Низомга кўра, Жамғарманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
— қишлоқ хўжалиги соҳасида суғурта жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш;
— суғурта ҳодисаси юз берганда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари кўрган зарарни амалдаги суғурта шартномалари доирасида қопланишини таъминлаш.
Шунингдек, Жамғарма ўз вазифаларини бажариш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
— суғурта ва қайта суғурта шартномаларини тузиш;
— воситачилар, брокерлар ва суғурта бозоридаги бошқа профессионал иштирокчилар билан шартнома тузиш.
Жамғарма фаолияти бошқарув кенгаши томонидан амалга оширилади.