Сўнгги янгиликлар
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади
Нақдсиз тўловлар мажбурий тартибда кенгайтирилади
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолияти расман тартибга солинди
Пахтачилик ва ғаллачиликда интенсив технологиялар жорий этилади: 2026 йил учун янги мақсадлар белгиланди
Чиқиндидан қарздор абонентлар учун электр тўлови вақтинча тўхтатилди
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади
Президент фармонига мувофиқ, келгуси йилдан барча юридик шахслар электрон тўловларни ягона QR код орқали қабул қилишга ўтади, 2026 йил 1 июлдан эса бу талаб мажбурий ҳисобланади.
Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 январгача барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар электрон тўловларни қабул қилиш учун банклар томонидан генерация қилинадиган ягона QR кодни жорий этиши керак бўлади.
2026 йил 1 июлдан бошлаб:
— ягона QR код орқали тўловларни қабул қилиш барча юридик шахслар учун мажбурий тартибда амал қилади;
— QR коддан фойдаланмаслик савдо қоидаларини бузиш деб баҳоланади.
Шунингдек, фармонга мувофиқ:
— 2026 йил 1 январдан бир хил турдаги товарлар бўйича ташқи савдо шартномаларида мувофиқлик ва экологик сертификат 1 йиллик муддатга бир маротаба берилади;
— 2026 йил 1 мартдан солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларидаги жисмоний шахслар йиллик даромад декларациясини тақдим этишни тажриба-синов тариқасида бошлайди.