Qidirish

16:01 / 2025-12-12 30 0 Жамият

Нақдсиз тўловлар мажбурий тартибда кенгайтирилади

Президентнинг янги фармонига кўра, бир қатор хизматлар ва йирик харидлар бўйича тўловлар 2026 йил 1 апрелдан фақат банк карталари ва электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.

world-news

“Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–246-сон, 10.12.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонда 2030 йилгача яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича қуйидаги мақсадли кўрсаткичлар белгиланди:
— ялпи ички маҳсулотга нисбатан кузатилмайдиган иқтисодиёт улушини 1,3 бараварга камайтириш;
— савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида аҳоли томонидан нақд пулсиз тўловлар улушини 75 фоизга етказиш.

2026 йил 1 апрелдан эса қатор тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўлов орқали амалга оширилади. Улар қаторига:
— давлат органлари хизматлари;
— электр энергияси, газ ва ичимлик суви учун тўловлар;
— алкоголь ва тамаки маҳсулотлари харидлари;
— АГТКШларда ёқилғи ва электр зарядлаш хизматлари;
— қиймати 25 млн сўмдан юқори товар ва хизматлар;
— кўчмас мулк ва 10 йилдан ошмаган транспорт воситаларини сотиш-сотиб олиш киради.

Фармон нақдсиз тўловлар улушини ошириш орқали иқтисодиётдаги шаффофликни кучайтиришни мақсад қилади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш