Qidirish

16:40 / 2025-12-12 19 0 Жамият

Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди

2020–2025 йиллар давомида мамлакатда инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиш кескин ошди ва юқори натижалар қайд этган ёшлар сони рекорд даражага етди.

world-news

Ёшлар ишлари агентлиги, Британия Кенгаши ва АҚШ элчихонаси ҳамкорлигида ўтказилаётган “Ўқув марказлари форуми”да келтирилган маълумотларга кўра, сўнгги беш йилда IELTS имтиҳонидан 5,5 ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 245,7 минг нафарга етган.

Айниқса, энг юқори – 8,5–9 балл (C2 даража) тўплаганлар сони 2020 йилга нисбатан 47 баробарга ошган. Бугунги кунда IELTS’дан максимал 9 балл олган ёшлар сони 68 нафарни ташкил этмоқда.

Мутахассислар бу ўсишни ўқув марказлари фаол фаолияти, таълим сифати ошиши ва ёшлар ўртасида хорижий тилларга бўлган қизиқиш ортиши билан изоҳламоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш