Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Янги ҳафтанинг биринчи куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида об-ҳаво салқинроқ бўлиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши ва шамол кучайиши кутилмоқда.
Ўзгидромет маълумотига кўра, душанба куни мамлакатда ҳаво ҳарорати пасаяди, баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида кун узоқ қисман булутли бўлади. Кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади, айрим вақтларда 10–12 м/с гача кучайиши эҳтимол қилинмоқда. Ҳарорат кечаси 17–19°, кундузи 27–29° атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида об-ҳаво ўзгарувчан, баъзи жойларда ёмғир ва момақалдироқ кузатилади. Шамол 7–12 м/с, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15°, кундузи 20–25° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда. Шамол 7–12 м/с, баъзан 13–18 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20°, кундузи 25–30° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кечга яқин ёмғир ёғиши эҳтимолдан холи эмас. Шамол 7–12 м/с, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиб, чанг кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20°, кундузи 25–30°.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Шамол 7–12 м/с, айрим ҳудудларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20°, кундузи 30–35°.
Фарғона водийси вилоятларида (Андижон, Наманган, Фарғона) ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 м/с, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20°, кундузи 25–30°.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир кутилмоқда. Шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15°, кундузи 18–23° бўлади.