Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
“Ёмғир нафақат ерга, балки инсоннинг руҳига ҳам керак”, - дея таъкидлайди иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов. Унинг фикрича, бу йилги куз фасли табиат билан инсон ўртасидаги нозик мувозанат бузилганини кўрсатмоқда: ҳаво оғир, чангли ва қуруқ, осмонда булут сийрак, табиат эса гўё нафас олишни унутгандек.

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг фикрича, бу йилги куз фасли табиатдаги ноодатий жараёнларни яна бир бор намоён этмоқда. Қурғоқчилик ҳали ҳам давом этяпти — осмонда булутлар сийрак, ҳаво оғир, тупроқ эса ҳануз ёздаги иссиқликни чиқаролмаяпти.
“Ёзда офтобдан қовурилган ер заррачалари ҳануз ҳавода муаллақ, ҳарорат юқори, шамоллар ҳавони қуритишда давом этмоқда. Қуёш чарчаган одам танасига илиқ туюлса-да, мия ҳануз дам олмаяпти”, — дейди мутахассис.
Абдулаҳатовнинг таъкидлашича, ҳаво таркибида фақат чанг эмас, балки инсон фаолиятининг оғир излари ҳам жамланган. “Саноатнинг ис гази, транспорт ҳаракатининг оқибатлари, қурилишлар авжи — буларнинг барчаси ҳаводаги кислород миқдорини камайтираяпти. Қишлоқдан шаҳарга, ердан осмонга интилиш кучайди, аммо табиат нафас ололмаяпти”, — дея қўшимча қилди иқлимшунос.
Бу йил куз ранги ҳам ўзгарган. Барглар ҳўл сарғайиш ўрнига қуруқ ва чақир-чуқур кўринишга эга бўлиб қолган, хазонрезгининг мулойим манзараси ўрнига чанг қатлами ётган. “Осмон ҳам тиниқ эмас — тунда юлдузлар ўрнига сарғиш тумансимон пардалар сузиб юрибди”, — дейди у.
Иқлимшуноснинг фикрича, бу ҳолат инсон саломатлигига ҳам таъсир этмоқда. “Тонглар енгил эмас, одамлар нафас етишмаслиги, бош оғриғи ва уйқусизликдан шикоят қилмоқда. Бу оддий чарчоқ эмас, балки табиат билан инсон ўртасидаги нозик мувозанатнинг бузилиши”, — дейди Абдулаҳатов.
Унинг сўзларига кўра, табиатга ҳозир битта нарса керак — ёмғир.
“Ёмғир — табиатнинг нафаси, заминнинг кўз ёши, осмоннинг энг соф ифодаси. У нафақат чангни, балки инсон қалбидаги оғирликни ҳам ювиб ташлайди. Ҳақиқий куз хазонрезгини ҳис этиш учун ҳам ёмғир керак”, — дея хулоса қилади иқлимшунос.



