Qidirish

17:45 / 2026-01-14 36 0 Ҳодисалар

Таиландда поезд ва қурилиш крани тўқнашди. Қурбонлар бор

Таиландда йўловчи поезди қурилиш крани билан тўқнашиши оқибатида 27 киши ҳалок бўлди, 79 киши турли даражада жароҳат олди. Ҳодиса Накхонратчасима провинциясидаги Сикхио туманида рельсга тушиб қолган қурилиш кранига поезд уришиши натижасида содир бўлди ва қутқарув ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.

world-news

Таиландда йўловчи поезди қурилиш крани билан тўқнашиши оқибатида 27 киши ҳалок бўлди, 79 киши турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда чоршанба куни Thai PBS телеканали хабар берди.

Хабарга кўра, маҳаллий вақт билан соат 09:05 (Тошкент вақти билан 07:05)да Бангкокдан Убон Ратчатханига йўл олаётган йўловчи поезди Сикхио туманидаги Накхонратчасима провинциясида юқори тезликли темир йўл эстакадаси қурилиши вақтида рельсга тушиб қолган қурилиш кранига тўқнашган. Ҳодиса натижасида поезд рельсдан чиқиб кетиб, бир нечта вагонлар ёниб кетди.

Телеканал маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар сони 27 кишига етди, 79 киши турли даражада жароҳат олган, уларнинг ёши 1 дан 85 йилгача.

Ҳозирда қутқарув ишлари ҳали ҳам давом этмоқда: барча йўловчилар иккала вагондан олиб чиқилмаган ва баъзиларини қутқарув техникалари ёрдамида кесиб олиш лозим бўлмоқда.

Жароҳатланганлар Накхонратчасима провинциясидаги шифохоналарга ётқизилмоқда. Улардан 8 киши оғир аҳволда, қолганлари ўртача ва енгил жароҳат олган.

Қайд этилишича, поездда умумий 189 нафар йўловчи бўлган, улардан 70 нафари ҳеч қандай жароҳат олмаган ва уйларига қайтган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш