Сўнгги янгиликлар
Махсус рейд. Тошкентда экологияга катта хавф туғдирган завод бошқа ҳудудга кўчирилади
ДХХ “Choco-Pie” ва “Pankie” ширинликлари ичига наркотик моддаларини яширган жиноий гуруҳни қўлга олди
Таиландда поезд ва қурилиш крани тўқнашди. Қурбонлар бор
Тиббиётда инқилоб. Ўзбек олимлари ақлли гидрогелни яратди
“Гренландия бу — халқники” — Еврокомиссия раиси Трампга ишора қилди
Ойда тун — ярим миллион долларга яқин: инсоният ақлдан оздими?
Жанубий Корея собиқ президенти ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Тиббиётда инқилоб. Ўзбек олимлари ақлли гидрогелни яратди
Гидрогел фақат яраларни ёпиш билан чекланмай, уларнинг шифоланиш жараёнини назорат қилади ва тиббий амалиётда янги имкониятлар яратади.
Ўзбекистон Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти олимлари халқаро ҳамкорлар билан биргаликда инфекцияланган яраларни даволашга қаратилган янги авлод кўп функцияли гидрогель яра боғламасини ишлаб чиқдилар. Ушбу илмий иш натижалари “Chemical Engineering Journal” нуфузли журналида чоп этилди.
Маълум қилинишича, ишлаб чиқилган гидрогель юқори ёпишувчан, чўзилувчан, антиоксидант ва антибактериал хусусиятларга эга бўлиб, инфекцияланган яраларни самарали ёпиш ва тез битишини таъминлайди.

Гидрогель поливинил спирт, мидия мусини, темир ионлари ва артемизинин асосида олинган бўлиб, икки тармоқли (double-network) тузилиши туфайли юқори механик барқарорлик ва тўқималарга кучли ёпишиш қобилиятини намоён этган.
Экспериментал натижаларга кўра, мазкур гидрогель:
— бактерияларга қарши самарали таъсир кўрсатади;
— яллиғланишни камайтиради;
— оксидловчи стрессни пасайтиради;
— ўсиш омиллари экспрессиясини оширади.
Натижада инфекцияланган яраларда тери тўқималарининг тикланиши сезиларли даражада тезлашган.
Ушбу тадқиқот инфекцияланган яраларни даволашда анъанавий боғламаларга нисбатан самарали ва истиқболли ечим сифатида баҳоланмоқда.