Сўнгги янгиликлар
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Тошкентда илк бор сунъий интеллект ёрдамида яратилган ўйинлар тақдим этилди
19 октябр куни Тошкентда "GameDev Gyote va GeForce RTXʼдаги Adobe Cloudʼнинг янги хусусиятлари" номли кўргазма бўлиб ўтди.
Тошкентда илк бор сунъий интеллект ёрдамида яратилган ўйинлар тақдим этилди
Кўргазмада истеъдодли дастурчилар ва дизайнерлар томонидан ишлаб чиқилган кўплаб ноодатий ўйинлар намойиш этилди.
Саргузашт, квестлар ва ҳатто таълим ҳақидаги ўйинларнинг деярли барчаси сунъий интеллект ёрдамида яратилган.
Бугунги кунда сунъий интеллект ёш дастурчиларга кўплаб муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бера олади. Аввало, бир қатор лойиҳаларда чинакам реалликни яратиш учун АИдан фойдаланилган. Бу орқали фойдаланувчилар ўйин қаҳрамонларига оғзаки саволлар бериши, АИ эса қаҳрамонлар тузилмаси ва характеридан келиб чиқиб уларга жавоб бериш имконига эга.
Иккинчидан, ёш дастурчилар сунъий интеллектдан овозли актёрлик, спритлар ва текстуралар каби ўйин активларини яратиш, шунингдек, анимацияларни тайёрлаш мақсадида фойдаландилар. NVIDIA GeForce RTX график карталари кўплаб лойиҳаларда қўлланилган бўлиб, улар юқори сифатли график анимацияларни амалга оширишга ёрдам беради.
Тадбир сўнгида 5 хил номинация бўйича ғолиб жамоаларга совринли GeForce RTX видео карталарининг топширилиши бўлди.
“GameDev Goethe 2024” кўргазмасида Ўзбекистонда ўйин индустриясини ривожлантириш учун бундай тадбирлар муҳимлиги таъкидланди. NVIDIA каби етакчи глобал компанияларнинг қўллаб-қувватлаши ёш дастурчиларга энг янги технология ва билимлардан фойдаланиш ҳамда халқаро миқёсга олиб чиқишга ёрдам беради ва ёш авлодни ўз лойиҳаларини яратишга илҳомлантирди.
Ҳакамлар ҳайъатининг фикрича, бу йилги лойиҳалар ҳар қачонгидан ҳам қизиқарлироқ бўлди.