Сўнгги янгиликлар
Туркия: дунё эътироф этган қадимий треккинг йўллари
Турк қаҳваси: Европа Иттифоқида Туркиянинг илк “анъанавий маҳсулот номи” сифатида рўйхатга олинди
Қурилиш тизимида шаффофлик бўйича берилган ваъдалар қанчалик амалга ошмоқда?
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг янги даври: Экология қўмитаси тузилди
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Хитой давлат телерадиокомпанияси хабар беришича, Венчжоу шаҳрида йирик жиноятчилик билан шуғулланиб келган Минг оиласининг 39 нафар аъзосига суд ҳукми ўқилди. Улар Мянманинг Хитой билан чегарадош Лауккаинг шаҳрида жойлашган фирибгарлик марказларини бошқариб келган.
Минг оиласининг қора фаолияти
Тергов натижаларига кўра, 2015 йилдан бери Минг оиласи онлайн фирибгарлик, ноқонуний қиморхона фаолияти, наркотиклар савдоси ва бошқа бир қатор жиноятлар билан шуғулланган. Улар бошқарган фирибгарлик марказларидан тушган ноқонуний даромад 10 миллиард юандан (1,4 миллиард АҚШ доллари) ортиқ маблағни ташкил қилган.
Оила Лауккаингдаги «Crouching Tiger Villa» номи билан танилган 10 мингдан ортиқ ишчига эга марказларни бошқариб келган. Ишчиларнинг кўпчилиги одам савдоси қурбонига айланган ва мунтазам равишда қийноққа солиб келинган.
Хитой давлат ОАВ берган маълумотларига кўра, 30-центабр куни Минг оиласи аъзоларига қуйидагича суд ҳукми ўқилган:
— 11 нафарига – ўлим жазоси;
— 5 нафарига – шартли ўлим жазоси (2 йилга кечиктирилган);
— 11 нафарига – умрбод қамоқ;
— 12 нафарига – 5 йилдан 24 йилгача озодликдан маҳрум этиш.
Халқаро муносабат ва кескин чоралар
Минг оиласи Мянмада ҳам энг кучли жиноий тармоқлардан бири сифатида танилган. 2023 йилда Мянма ҳукумати уларнинг қидирувдаги кўплаб аъзоларини Хитой полициясига топширган. Оила етакчиси Минг Хуэчанг ҳибсга олинаётганда ўз жонига қасд қилгани ҳақида миш-мишлар ҳам йўқ эмас.
Хитой ҳукуматининг бу масалага нисбатан қатъий ёндашуви халқаро миқёсда эътибор қозонди. Пекин босими остида Таиланд ҳам Мянма билан чегарадош ҳудудлардаги фирибгарлик марказларига қарши чоралар кўра бошлади. Бироқ, бундай жиноят тармоқлари тезда янги йўллар орқали Камбоджага кўчиб, фаолиятини бошқа мамлакатларда давом эттирмоқда.
БМТ бундай марказларни «фирибгарлик фабрикалари» деб атаган. Минг оиласига берилган бу оғир жазолар — Хитойнинг бундай жиноятларга муросасиз ёндашувини тасдиқловчи кучли сигнали бўлди.