Qidirish

18:54 / 2025-12-06 33 0 Сиёсат

Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Навоий вилоятида кенг кўламли маънавий-маърифий байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Шу жумладан, Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида ташкил этилган тантанали маросимда вилоят ҳокими Нормат Турсунов, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар, ҳуқуқшунос ҳамда сиёсатшунос олимлар, илм-фан намояндалари ва ижодкор зиёлилар иштирок этди.

world-news

Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида бўлиб ўтган тантанали тадбир Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграши билан бошланди.

Маросим давомида Конституциянинг мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлашдаги ўрни алоҳида қайд этилди. Тадбирда бирдамлик, бағрикенглик, Ватанга муҳаббат ва садоқат ғоялари улуғланди.

Байрам тадбири Ватан ва она юртни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар билан давом этди.

Айни пайтда Конституция кунига бағишланган тантанали тадбирлар Навоий вилоятининг барча шаҳар ва туманларида изчил давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш