EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Наманган вилояти кадастр тизимида қандай ишлар амалга оширилди?

Наманган вилояти кадастр тизимида қандай ишлар амалга оширилди?

Наманган вилояти кадастр тизимида жорий йилнинг саккиз ойи давомида электрон ахборот алмашинув тизим орқали аҳоли ва тадбиркорларнинг ҳамда корхона, ташкилотларнинг 50 мингдан зиёд мурожаатларга ўз вақтида жавоб берилди.  

Вилоят кадастр соҳасида олиб борилаётган ер ҳисобини рақамли иқтисодиётга жорий этиш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотлар натижасида бугунги кунда Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилояти бошқармаси таркибидаги бўлим, шаҳар ва туман филиаллари барчаси оптик толали кабеллар орқали юқори тезликдаги интернет тармоғига уланди.

Юқори унумдорликка эга серверлар ишга туширилди. Барча вилоят кадастр тармоғидаги 420 дан ортиқ компьютерлар замонавийларига алмаштирилди. Уларни электр энергия таъминотини барқарор ишлаши таъминланди. Ҳамкор ташкилотлар билан юқори тезликдаги ахборот алмашинув тармоқлари йўлга қўйилди.

Ер ҳисобини рақамлаштириш натижасида қисқа вақт ичида 110 мингдан зиёд қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг 434,2 минг  гектар (89%) ер майдонлари рақамлаштирилди ва электрон харитада аниқ жойи, чизмаси ва чегараси ҳақидаги маълумотлар «Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими»га киритилди. Электрон харитада ҳисобга олинган 76,7 мингта ердан фойдаланувчиларнинг 314,3  гектар (72%) ер майдонлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Вилоят кадастр бошқармаси томонидан «маҳаллабай» иш ташкил қилиниши натижасида жорий йил саккиз ой давомида 12,3 мингта қўшимча объектлар, 11,4 мингта кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилди, бу ишлар давом этмоқда.

Вилоят бўйича 7233 та лотда 134,2 гектар бўш ер участкалари тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун «Yerelektron» тизимига киритилиб, 2956 та объектлардаги  49,1 гектар ер участкалари аукцион савдосига чиқарилди.  Ваколатли идоралар томонидан 733 та ер участкалари яъни  19,2 гектар ерларни аукционга чиқариш учун кўриб чиқилмоқда.

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун қўшимча ер ажратиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Бу йўналишда кадастр тизимига ҳам катта вазифалар белгилаб берилди.

Сўнгги икки ой давомида 1107 дан зиёд ер майдонлари савдога чиқарилди, шундан 993 таси ёки 90% тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш  жойларини ва уларда иш ўринлари ташкил этиш учун қўйилган.

Соҳага ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ер ҳисобини рақамлаштириш натижасида:

- ерларни аукционга чиқариш жараёнлари ижара ҳуқуқида – 48 кундан 15 кунга, мулк ҳуқуқида – 74 кундан 20 кунга қисқартирилади;

- ер майдонларини баҳолаш экспертизадан ўтказилмайди, ҳақиқий баҳоси аукционда аниқланади;

- 2023 йил 1 январдан бошлаб ерларни аукционга чиқаришда кадастр идораларида бор маълумотларни бошқа идоралар билан келишиш тартиби бекор қилинади.

Ер ҳисобини рақамлаштириш натижасида иш жараёнида тамагирлик, порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби коррупция ҳолатларга йўл қўймаслик ва уни олдини олишга қаратилган тадбирлар ўзининг самарасини беради ва соҳа коррупциядан ҳоли ҳудудга айланади.

Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Қ.Ғаппоров.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING