Qidirish

10:18 / 2025-12-09 59 0 Сиёсат

Давлат хизматини бошқаришда янги тизим: 33 та ҳудудда натижага асосланган модел жорий этилади

Президентнинг янги фармонига мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб 33 та туман ва шаҳарда давлат органлари фаолияти натижага асосланган бошқарув тизими асосида ташкил этилади.

world-news

Президентнинг “Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–243-сонли фармони 2025 йил 6 декабрь куни қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди.

Фармонда белгиланишича, 2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомига эга 33 та ҳудудда тажриба-синов тариқасида натижага асосланган бошқарув тизими жорий этилади. Янги модел давлат органлари фаолиятини аниқ мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторлар асосида баҳолашни назарда тутади.

Ушбу кўрсаткичлар Агентлик томонидан ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Агентлик шунингдек:

— натижага асосланган бошқарув моделини тайёрлаш ва уни жорий этишни услубий жиҳатдан мувофиқлаштиради;
— мақсадли кўрсаткичларга эришиш даражасини “samaradorlik.gov.uz” платформаси орқали баҳолашни йўлга қўяди;
— вазифаларни бажариш ва кўрсаткичларга эришишда кадрлар салоҳиятини оширишга кўмаклашади;
— давлат фуқаролик хизматига танловларни замонавий ёндашувлар асосида ташкил этган ҳолда, зарурат бўлса, қўшимча босқичлар жорий қилади.

Фармоннинг амалга оширилиши давлат хизматида шаффофлик, самарадорлик ва натижадорликни кучайтиришга хизмат қилиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш